Россия ҳудудида Amazon булутли сервиси блокланди — «S3.amazonaws.com» доменининг тақиқ рўйхатига киритилгани ҳақидаги хабар «Роскомсвобода» порталида чоп этилди, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Маълум бўлишича, сервисни блоклаш тўғрисидаги қарор Федерал солиқ хизмати талабига кўра амалга оширилган. «Газета.ru»нинг аниқлаштиришича, бунга покер рекламаси сабаб бўлган.
Amazon булутли сервисидан Dropbox, Twitter, Netflix, Airbnb, Foursquare, Slack сингари йирик компаниялар фойдаланади.
Изоҳ (0)