Халқаро олимпия қўмитаси ҳамда етакчи халқаро спорт федерациялари раҳбарлари Лозаннадаги олимпия саммитида Енгил атлетика федерациялари халқаро уюшмаси (IAAF)нинг Россия енгил атлетика жамоасини Рио–2016 Олимпиада ўйинларидан четлаштириш қарорини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда. Эндиликда уларнинг Олимпиада ўйинларидаги иштирокини Лозаннадаги Спорт арбитаж суди ҳал қилади.
Россия учун Лозаннадан келган ягона ижобий хабар шундан иборатки, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах мамлакат спортчиларининг Россия байроғи остида қатнашишини хоҳлайди.
Олимпия саммити россиялик енгил атлетикачилар IAAF’га антидопинг қоидаларини бузмаганини Олимпиада ўйинлари бошлангунига қадар исботласа, спортчиларнинг алоҳида иштирок этиши таклифига рози бўлди.
Изоҳ (0)