22 июнь куни эрталаб «Толибон» экстремистик гуруҳи жангарилари Афғонистон жанубида гаровга олинган автобуснинг охирги беш йўловчисини озод қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
21 июнь куни жангарилар Ҳилманд вилоятида автобус ва юк машиналарни ҳамда улардаги йўловчиларни, жами 43 кишини гаровга олган эди. Ўша куни кечки соатларга қадар гаровга олинган 38 киши қўйиб юборилди.
Ҳилманд полиция бошқармаси бошлиғи Оқонур Кентус берган маълумотга кўра, гаровдаги охирги беш киши қабила оқсоқолларининг воситачилигида озод қилинди.
Изоҳ (0)