Ҳиндистон жануби-ғарбидаги Карнатака штатида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда 21 июнь, сешанба куни NDTV телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Болалар мактабга кетаётган микроавтобус катта автобус билан тўқнашиб кетди.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида яна 11 киши жароҳат олган. Улардан бири оғир аҳволда эканлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)