Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) Россия терма жамоаси футболчиларига Уэльсга қарши Евро–2016 гуруҳ босқичи сўнгги турида Карелияда ҳалок бўлган 14 нафар бола хотирасига қора боғичлар тақишга рухсат берди.
Аввалроқ УЕФА рухсат бермагани ҳақида «Матч ТВ»га таяниб, TJournal хабар тарқатганди.Қайд этиш керак, Россиянинг Карелия Республикасида жойлашган Сямозеро кўлида пўртана оқибатида 14 бола чўкиб кетгани ҳақида хабарлар оммалашганидан сўнг Россия терма жамоаси сардори Василий Березуцкий бугун, 20 июнь куни Уэльсга қарши ўйинда майдонга қора боғичларда тушиш нияти бор эканини билдирганди.
Изоҳ (0)