2016 йилнинг 22—23 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Банклараро бирлашмаси Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мажлисда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг етакчи банк тузилмалари раҳбарлари ҳамда кузатувчи давлатларнинг қатор банклари иштирокида ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан муҳокама бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)