Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

18 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида номаълум шахслар Аҳмад Қодиров номидаги кўприкка унинг Биринчи чечен уруши давридаги иқтибосини осиб кетди, деб ёзади TJournal.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Фотосурат «ВKонтакте»даги жамоатчилик саҳифаларидан бирига жойланди, Дудергоф бўғозидан ўтган кўприкка Аҳмад Қодировнинг гапларидан иборат баннер осиб қўйилганини Чеченистон президентининг ўзи ҳам тасдиқлади.

ОАВлар ёзишича, Санкт-Петербург прокуратурасидагилар баннерни осиб кетганлар хатти-ҳаракатларида миллий нифоқни авж олдириш белгилари кузатилаётганини айтган.

Аммо кейинроқ Санкт-Петербург прокуратураси бундай текширув бошлаганини рад этди. Бунинг устига, улар бундай ёзув пайдо бўлгани ҳақидаги маълумотларга эга эмаслигини таъкидлади. «Шаҳар прокуратурасига тегишли мурожаатлар келиб тушгани йўқ», — деди прокуратура расмий вакили.

17 июнь куни Санкт-Петербургнинг Қонун чиқарувчи мажлиси биноси ёнида кўприкка Аҳмад Қодиров номи берилиши юзасидан акция бўлиб ўтган, намойишчилар бунга норозилик билдирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди