Украинадаги Кривой Рог шаҳрида «Шмель» номли янги электромобиль тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Avtoblog хабар бермоқда.
Янги транспорт воситасини олим ва бизнесмен Андрей Карпенко тақдим этди.
Машинанинг максимал тезлиги 50 километр/соатни ташкил этади. Бир марта қувватлантирилган машина 60 километр йўл боса олади.
Электромобилни қувватлантиришга жуда кам вақт кетади. Олим уни экологик тоза, шовқинсиз ва қулай транспорт воситаси сифатида таърифламоқда.
Машинадан экскурсияларда, санаторийларда ва тиббий муассасаларда фойдаланиш мумкин.
Изоҳ (0)