АҚШ мезбонлик қилаётган футбол бўйича Америка Кубоги–2016 турнири чорак финал учрашувларига старт берилди. Дастлабки чорак финалда АҚШ термаси Эквадор футболчиларига қарши баҳс юритиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 22-дақиқада очилди. АҚШ термаси фахрийси Клинт Демпси ҳаволаб узатилган тўпга боши билан зарба бериб, гол муаллифига айланди. 65-дақиқада Гьяси Зардес америкаликлар устунлигини оширди — 2:0. Тўққиз дақиқа ўтар-ўтмас Майк Арройо ҳисобни бироз қисқартиришга эришди, аммо бу ўйиндаги сўнгги гол бўлди.
Шу тариқа, АҚШ терма жамоаси ярим финалга йўл олди. Кейинги босқичда америкаликлар Аргентина ва Венесуэла ўртасидаги учрашув ғолибига қарши баҳс олиб боради.
Америка Кубоги–201617 июнь, жумаЧорак финал беллашуви
АҚШ – Эквадор 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 22 Демпси, 2:0 – 65 Зардес, 2:1 – 74 Арройо.АҚШ – Гьюзан, Брукс, Кэмерон, Безлер, Жонсон, Жонс, Брэдли, Бедойя (Зуси, 81), Демпси (Беккерман, 74), Вуд, Зардес (Бирнбаум, 90).
Эквадор – Домингес, Мина, Айови, Паредес (Айови, 82), Эрасо, Груэсо (Рамирес, 72), Нобоа (Гайбор, 62), Арройо, А. Валенсия, Монтеро, Э. Валенсия.
Огоҳлантиришлар: А. Валенсия (37), Вуд (53), Паредес (64), Бедойя (73), Гьюзан (84).
Четлатишлар: Жонс (52), А. Валенсия (52).
Изоҳ (0)