«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Тошкент» халқаро аэропорти 2016 йилнинг 24 июнь куни соат 13:00 дан 18:00 га қадар ёпилишини маълум қилди. Бу ҳақдаги ахборот авиакомпаниянинг расмий сайтида чоп этилди.
Мазкур чора ШҲТ саммитида иштирок этиш учун ташриф буюрган расмий делегациялар самолётларининг учиб кетишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
«Миллий авиакомпания вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)