15 июнь куни YouTube сервисида жойлаштирилган қисқа видеода номаълум аёл ўз сочини фен билан ёқиб юборгани акс этган. Ролик сервисдаги Viral Vidos1 каналида жойлаштирилди.
Видеоёзув изоҳида тушунтирилишича, аёлнинг эри интернетда машҳур бўлган бир ҳазилни такрорлашга уринган: бунда бирор маиший буюм ичига болалар сепкиси солиниб, кўринадиган жойга ташлаб қўйилади. Фен ишга туширилса, ҳазил қурбонининг сочига тальк сочилиши лозим эди.
Аммо, афтидан, эркак тальк ўрнига ундан фойдаланган, ун эса қаттиқ қизиганда олов олиши мумкин.
Изоҳ (0)