Орландодаги (Флорида, АҚШ) Walt Disney World истироҳат боғида аллигатор ҳужумига учраган икки ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Оринж округ шерифи Жерри Демингснинг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Боланинг ҳалок бўлганига шубҳа йўқ», — деди у. Шунингдек, у, орадан 15 соат ўтиб, энди гап қутқарув операцияси ҳақида кетмаётганини қайд қилиб ўтди.
Шериф боланинг танасини топиш учун зарурий ишлар амалга оширилишини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
Тимсоҳ 14 июнь, сешанба куни оила соҳилда дам олаётганида икки ёшли болага ҳужум қилди. Отаси боланинг бошини аллигаторнинг тишларидан тортиб олиш учун сувга тушди, аммо буни уддалай олмади.
Бир муддат илгари боғдаги тўрт тимсоҳ тутиб ўлдирилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)