Жорий йилнинг сентябрь ойида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг Бишкекдаги йиғилишида Ҳамдўстлик самарадорлигини ошириш дастурининг қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев иштирокчи давлатлар мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Сентябрь ойида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг Бишкекдаги йиғилиши йилнинг марказий воқеаси бўлади; унинг якунларига кўра Ҳамдўстлик самарадорлигини ошириш бўйича ҳаракат дастурининг қабул қилиниши кутилмоқда», — деди Лебедев.
Изоҳ (0)