«Дарё» интернет-нашри Ucell савдо белгиси билан ҳамкорликда Telegram мессенжеридаги @daryobot ботида «Евро—2016» қўшма акциясини бошлаган ва у давом этмоқда.
Футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионати учрашувларини натижаларини тўғри топиб, ақлли гаджетларнинг эгасига айланиш учун 15 июнь ҳолатига кўра 4733 нафар иштирокчи мусобақалашмоқда.Агар сиз ушбу акцияда иштирок этаётган бўлсангиз, овоз бериш учун хабарномаларни мунтазам олиб турибсиз. Шунингдек, билдираётган тахминингиз учун қанча балл олаётганингиз ва умумий неча балл тўплаганингиз ҳақидаги маълумотлар Евро—2016 нинг ҳар бир ўйини якунига етиши билан сизга жўнатилмоқда.
1-турдан кейин фақатгина бир иштирокчи ҳисобида 25 очко бор ва бу ҳозирча энг яхши кўрсаткич. Мазкур иштирокчи киритган тахминларнинг тенг ярми, яъни, 6 таси аниқ бўлиб чиқди. «E» гуруҳидаги Португалия — Исландия, Венгрия — Австрия каби кутилмаган натижалар қайд этилган ўйинларни инобатга олмаса, акцияда етакчи бўлиб турган иштирокчи қолган барча ўйинларда очко олишнинг уддасидан чиқа олган.
2—3-ўринларда бораётган яна икки иштирокчи ҳисобида 23 тадан очко бор. Турнир жадвалидаги ўринлар пастга тушиб боргани сайин, бир хилда очко тўплаган иштирокчилар сони шунча кўпайиб бораверади.
Қуйида 19 очкога қадар тўплаган акция иштирокчилари тақдим этилди. Тез орада «Дарё» барча иштирокчилар ўзлари эгаллаб турган поғонани @daryobot орқали билиб олишлари учун имконият яратади. Шунда сиз нафақат тўплаган балларингиз, балки иштирокчилар орасида нечанчи ўринда бораётганингиз ҳақида ҳам тасаввурга эга бўласиз.
«Евро—2016» қўшма акциясида дастлабки 11 поғонани эгаллаб турган иштирокчилар рўйхати
- 99890 5хх х975 — 25 балл
- 99890 3хх х933 — 23
- 99890 6хх х557 — 23
- 99890 6хх х141 — 22
- 99894 3хх х499 — 21
- 99890 3хх х709 — 21
- 99893 4хх х550 — 20
- 99893 5хх х332 — 19
- 99897 3хх х544 — 19
- 99894 3хх х055 — 19
- 99893 5хх х996 — 19
Изоҳ (0)