Туниснинг 2011 йилда ағдариб ташланган собиқ президенти Зайн ал-Обидин бин Али ватанига қайтишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда, «ас-Сумария» телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Собиқ давлат раҳбарининг адвокати Мунир бин Солиҳ унинг қайтиши адолатли суд механизмлари таъминланишининг мутлақ кафолатлари тақдим этилган тақдирдагина амалга ошишини таъкидлади.
«Унинг устидан Тунисда уюштириладиган суд адолатли бўлиб, қасосга қаратилган сиёсий ҳаракатга айланмаслиги лозим», — қўшимча қилди адвокат.
Бин Али Тунисда президентлик лавозимини 1987 йилдан буён танаффусларсиз эгаллаб келаётган эди. У 2011 йилдаги «Ясмин инқилоби» оқибатида ҳокимиятдан четлаштирилди. Айни пайтда собиқ давлат раҳбари Саудия Арабистонидан бошпана топган. Тунисда унга қарши бир неча ўн жиноий иш қўзғатилган, намойишчиларни ўлдириш, коррупция, давлат мулкини ўзлаштириш, гиёҳванд моддалар савдоси шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)