19 май куни Ўртаер денгизида ҳалокатга учраган EgyptAir авиакомпанияси самолётининг ўзиёзарлари 24 июнга қадар сигнал тарқатади. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Миср терговчиларининг сўзларига қараганда, Миср томони АҚШга ҳалокатни ўрганишда қатнашишга рухсат берган.
Эслатиб ўтамиз, Париждан Қоҳирага MS804 рейсини амалга ошираётган A320 самолёти Қоҳира аэропортига қўнишига тахминан 35 дақиқа қолганда, эндигина Миср ҳаво ҳудудига кирганда радарлар экранидан йўқолган эди. Кейинроқ унинг бўлаклари Грециянинг Карпатос оролларидан топилди. Унинг бортида 66 киши, жумладан, 12 та мамлакатдан 56 нафар йўловчи бўлган. Улар орасида 30 нафар мисрлик ва 15 нафар Франция фуқароси бўлган.
Изоҳ (0)