Россиянинг Хабаровск ўлкасида, Хабаровск яқинидаги Лесной оролида енгил моторли самолёт мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Воқеа жойига дарҳол қутқарувчилар юборилди. Гуруҳ таркибида жами тўққиз хизматчи ва икки техника бирлиги бор эди. Қутқарувчилар учувчи самолёт ичидалигини, лекин жароҳат олмаганини ва ёрдамга муҳтож эмаслигини кўрди.
Самолётда фақат учувчининг ўзи бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)