НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Болтиқбўйи давлатларида ва Польшада тўртта батальон жойлаштиришини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳарбий стратегларимиз маслаҳатларига таянган ҳолда ротацион асосда Болтиқбўйи давлатлари ва Польшада кўп миллатли батальонлар жойлаштириш бўйича келишиб оламиз», — деди у журналистлар билан суҳбат давомида.
Унинг сўзларига қараганда, батальонлар устидан қўмондонликни альянс амалга оширади.
«Биз ротацион асосда жойлаштирадиган кўп миллатли батальонлар НАТО қўмондонлиги остида бўлади. Улар миллий қўмондонликка бўйсунмайди. Шунингдек, бу кучлар билан боғлиқ жамоавий структурани кучайтирмоқдамиз», — қўшимча қилди Столтенберг.
Изоҳ (0)