Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида (ШҲТ) мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олиш мақсадида яна беш мамлакат талабнома киритди. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Рашид Алимов журналистлар билан учрашувда баёнот берди.
«Биз мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олиш мақсадида киритилган яна беш талабномага эгамиз. Талабномалардан бири Шарқий Европадан, учтаси Яқин Шарқдан ва яна бири Жануби-Шарқий Осиёдан эканлигини айта оламан», — унинг сўзларини келтиради «ТАСС».
У талабномалар кўриб чиқилмагунига қадар мамлакатларнинг номини ошкор эта олмаслигини қўшимча тарзда айтиб ўтди.