Футбол бўйича Уэльс терма жамоаси аъзоси Гарет Бэйл Евро–2016 турнирининг Словакияга қарши ўйини олдидан ўтказилган чигал ёзди машқлари вақтида уэльслик мухлиснинг бурнини беихтиёр синдириб қўйди. Бу ҳақда, L’Équipe нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бэйл дарвоза томон зарбалар йўллаётганида тўп уэльслик мухлислар ўтирган трибуна томон йўл олиб, улардан бирининг юзига тегди ва бурнини синдирди. Футболчи нима юз берганини англаб етганида, мухлиснинг олдига бориб, бўлиб ўтган ҳодиса учун узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, Уэльс ва Словакия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда уэльслик футболчилар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Гарет Бэйл ушбу ўйинда жарима зарбасидан гол киритиб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
Изоҳ (0)