Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони кардиологик операциядан 14 июнь куни ўтказилиши эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда, унинг шахсий шифокори Альберто Дзангрилло баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Берлусконининг юраги операция қилиниши бир муддат илгари маълум бўлган эди.
«Юракдаги операция 14 июнь, сешанба куни ўтказилиши мумкин», — дея маълум қилди Дзангрилло Миланнинг «Сан-Раффаэле» шифохонасида журналистларга.
У Берлускони ўзини яхши ҳис қилаётганлиги ва шифохона таомини рад этмаганлигини маълум қилди.
Аввалроқ Дзангрилло бу каби операция очиқ юракда ёки беморни сунъий қон айлантириш қурилмасига улаш орқали амалга оширилишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)