АҚШда давом этаётган футбол бўйича Америка Кубоги–2016 мусобақасининг навбатдаги чорак финал иштирокчиси аниқланди. «А» гуруҳининг сўнгги турида Парагвайни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган АҚШ терма жамоаси плей-офф босқичига йўл олди.
Учрашувдаги ягона гол муаллифи 27-дақиқада Клинт Демпси бўлди. Унинг голи эвазига АҚШ термаси очколари сонини 6 тага етказиб, чорак финалга чиқди.
«А» гуруҳининг 3-туридаги иккинчи ўйинда чорак финал йўлланмасини 2-турдаёқ қўлга киритган Колумбия терма жамоаси Коста-Рикага қарши баҳс олиб борди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шундай қилиб, «А» гуруҳидан АҚШ биринчи, Колумбия эса иккинчи ўрин билан чорак финалга йўл олди.
Америка Кубоги–201612 июнь, якшанба«А» гуруҳи, 3-тур
Изоҳ (0)