АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер 10 июнь, жума куни технологик саммитдаги чиқишида АҚШ Хитой ёки Россия билан можарога интилмаётганлигини таъкидлади. Саммит Defense One нашри томонидан ташкил этилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Вазирдан АҚШ технологик устунликни Хитойга бой бераётганлиги ва бу устунликни сақлаб қолиш имкони бор-йўқлиги ҳақида сўрашди. Картер ҳар иккала саволга ҳам «Ҳа» деб жавоб берди. «Охирги чорак асрда Хитой ўз иқтисодиётини анча кучайтирди, бу эса сўзсиз ҳарбий имкониятларни ҳам оширади», — деди Пентагон раҳбари.
«Биз бу ҳудудда доим ‘тийилиб туриш’ни кузатиб борамиз, бу нафақат Хитой, балки Шимолий Кореяни ҳам ўз ичига олади. Бунда ўз ҳарбий потенциалини яхшилашга ҳаракат қилаётган Россияни ҳам эслаб ўтиш мумкин. Биз уларнинг ҳеч бири билан можарога интилмаяпмиз», — деди Картер.
Изоҳ (0)