Мексиканинг Кошкатлан муниципалитетида 10 июнь, жума куни беш нафар аёл, тўрт нафар эркак ва икки нафар бола ўлдириб кетилди. Бу ҳақда El Universal газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Пуэбла штатида 11 кишининг ўлдириб кетилиши турли диний оқимларга мансуб оилалар ўртасидаги эски можаро билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Отишма оқибатида яна уч нафар вояга етмаган, жумладан, икки нафар тўрт ёшли қизча яраланганлиги маълум қилинмоқда. Ҳозирги пайтда барча жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг авҳоли маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)