ИШИД гуруҳи жангарилари Ироқдаги Ал-Фаллужа шаҳридан қочишга уринган тинч аҳоли вакилларини ўққа тутди. Камида 30 киши ҳалок бўлди, уларнинг кўпчилиги аёллар ва ёш болалардир, деб хабар беради «Интерфакс».
NBC News’га маълум бўлишича, террорчилар маҳаллий аҳолидан аёллар ва болаларни шаҳарда қолдиришни талаб қилган эди. Айни пайтда, фаллужалик жангариларнинг оила аъзолари шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетилгани айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)