Американинг Техас штатидаги Даллас шаҳри аэропортида 10 июнь, жума куни отишма содир бўлди. Бу ҳақда, CBS телеканали маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, полиция офицери унга тош билан таҳдид қилган кишига қарата ўт очган. Ҳодиса қўл юкларини бериш ҳудудида юз берган. Гувоҳлар томонидан олинган тасвирлар полициячи саккиз ёки тўққиз марта ўқ узганлигидан далолат беради.
Ҳодиса оқибатида бир киши шифохонага ётқизилган. CBS сўз полициячига таҳдид қилган эркак ҳақида бораётганлигига аниқлик киритмади.
Ҳодиса туфайли йўловчилар бир муддат учиш олдидан назорат қилиш ҳудудига киритилмади.
Изоҳ (0)