Россия 2015 йилда жаҳон бозорига нефть етказиб бериш бўйича Саудия Арабистонидан ўзиб кетди. Йиллик статистик таҳлил маълумотлари мамлакат «қора олтин»нинг энг йирик экспортчисига айланганидан далолат беради, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Россия ўтган, 2015 йилда 74,9 фоиз қазилма нефть ва 33,7 фоиз газ етказиб берди.
Шу билан бир пайтда Россиянинг нефть ва газ бўйича ички истеъмоли тегишли тартибда 5,2 ва 5 фоизга пасайди.
Мамлакатнинг энергия захиралари умумий сарфи 3,3 фоизга қисқарди. Шунга қарамасдан, Россия бу кўрсаткич бўйича Хитой, АҚШ ва Ҳиндистондан кейинги тўртинчи ўринни сақлаб қолди.
Россия 2015 йилда қазилма ёнилғини қазиб олиш бўйича Хитой ва АҚШдан кейин учинчи ўринни эгаллади. Мамлакатда нефть қазиб олиш 1,2 фоизга ошди.
Изоҳ (0)