Ўз тарихида илк бор Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалига қадар етиб борган Тошкентнинг «Локомотив» клуби БААнинг «Ал-Айн» клубига рақиб бўлди.
Ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов ҳаракат қиладиган Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби эса чорак финалда БААнинг бошқа бир вакили «Ан-Наср» билан ҳисоб-китоб қилади.
Шарқий минтақа жамоаларидан чорак финалга қадар Хитой ва Жанубий Кореянинг 2 тадан клуби етиб келганди. Қуръа натижасига кўра битта мамлакатнинг иккита клуби бу зонада ҳам ўзаро тўқнаш келмади.
Осиё Чемпионлар Лигаси регламентига кўра Шарқ ва Ғарб минтақаси жамоалари ўзаро финалга қадар тўқнаш келмайди.
Қайд этиш керак, чорак финалга қадар БАА, Хитой ва Жанубий Кореянинг 2 тадан, шунингдек, Ўзбекистон ва Қатарнинг 1 тадан клублари етиб келди. 2017 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистонга нисбатан кўпроқ квотага эга бўладиган Саудия Арабистони, Эрон, Япония, Австралия каби мамлакат жамоалари эса мусобақани чорак финалга қадар тарк этганди.
Чорак финал беллашувларининг дастлабкиси 23—24 август кунларида бўлиб ўтади. Жавоб учрашувлари эса 13—14 сентябрь кунларига тайин қилинган.
Осиё Чемпионлар Лигаси Чорак финал. Дастлабки учрашувлар 23—24 август
«Ал-Айн» (БАА) — «Локомотив» (Ўзбекистон)«Ал-Жаиш» (Қатар) — «Ан-Наср» (БАА)«Шанхай SIPГ» (Хитой) — «Чонбук Motors» (Жанубий Корея)«Сеул» (Жанубий Корея) — Шандонг Луненг» (Хитой)
Изоҳ (0)