Британиялик спортчи, бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Леннокс Льюис ҳамда «Али» фильмида бош ролни ижро этган актёр Уилл Смит марҳум бокс қироли Муҳаммад Алининг тобутини унинг қариндошлари ва яқинлари билан бирга кўтаради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ хабар берилганидек, дафн маросими Алининг она шаҳри — Луисвиллда бўлиб ўтади. Бир муддат олдин унинг танаси Луисвиллга етказилди.
Тобутни кўтарувчилар орасида Алининг спарринг бўйича шериги — Жимми Эллиснинг укаси Жерри, боксчининг амакиваччалари Жон Грейди ва Ян Ведэлл, жияни Ибн Али, куёви Комави Али, оилавий дўсти Жон Рамзи бор.
9 июнь, пайшанба куни Алининг жанозаси ўқилади, эртаси куни эса унинг тобути Луисвилль кўчаларидан олиб ўтилади. Маросимга минглаб одамлар ташриф буюриши кутилмоқда.
Изоҳ (0)