Эстонияга 2016 йилги Trident Juncture ўқув машғулотларига тайёргарлик кўриш учун Неополитан бирлашган қўмондонлиги етиб келди. Машғулотлар давомида НАТОнинг тезкор жавоб қайтариш кучларини етказиш бўйича операцияни режалаштириш ва ўтказиш жараёни ишлаб чиқилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Жамоа командири коммодор Кент Уэленнинг маълум қилишича, у Эстониянинг машғулотларни ўтказиш ва республиканинг турли бошқармалари билан ҳамкорлигини юқори баҳолайди.
2016 йилги Trident Juncture 11 июнга қадар давом этади. У 2015 йилда Эстония, Латвия, Литва, Польша, Болгария ва Руминияда ташкил этилган штаб қисмлари фаолиятини баҳолаш босқичи ҳисобланади. Эстония ҳудудидаги НАТО штаб қисмининг Trident Juncture машғулотлари давомидаги асосий вазифаси мамлакат ҳудудида иттифоқчи қўшинларни қабул қилиш, қўллаб-қувватлаш ва ўқув машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўришдан иборатдир.
Trident Juncture’нинг фаол босқичи жорий йилнинг 19 октябридан 2 ноябрига қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)