Сурия президенти Башар Асад бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб ўз назоратини тиклашга интилишини баён қилди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ўз мамлакатимнинг ҳар бир сантиметрини озод этиш ниятим бор, қўшинларимиз Пальмирани ИШИДдан озод этгани каби», — деди у парламент олдида қилган чиқишида.
«Дамашқ ғолиб бўлиши лозим, бунинг муқобили йўқ», — қўшимча қилди президент.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)