2014 йилдан буён Ўрта Ер денгизини кесиб ўтиш илинжида сафарга чиқиб, манзилига етиб бора олмаган қочқинлар сони 10 минг кишидан ортиб кетди. Бу ҳақда, БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича бошқармаси маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ташкилот расмийларининг келтиришича, 2014 йилда 3,5 минг ўлим ҳолати қайд қилинган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 3,7 мингни ташкил қилди. 2016 йил бошидан буён эса 2,8 минг муҳожир денгизга ғарқ бўлди.
Халқаро миграция ташкилотининг маълум қилишича, 2016 йилнинг бошидан бери денгиз йўли билан Европага 205 мингдан ортиқ қочқин келди. Уларнинг катта қисми (156 минг) Греция қирғоқларига келиб тушди, 37 минг нафари Италияга, 1063 нафари Испанияга, 28 нафари Кипрга етиб келди.
Изоҳ (0)