Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

4 июнь, шанба куни Плесецк космодромидан бортида ҳарбий коинот қурилмаси бўлган «Рокот» ташувчи ракетаси парвоз қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».

Фото: «РенТВ»

Фото: «РенТВ»

«‘Рокот’нинг барча парвозолди операциялари ва учирилиши белгиланган тартибда бўлиб ўтди. ҲКК Коинот қўшинлари қуруқликдаги воситалари орқали ташувчи ракетанинг учирилиши ва парвози назоратини амалга оширди», — дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун, «Рокот» қитъалараро РС-18 баллистик ракетаси асосида яратилган икки босқичли ракета бўлиб, илк бор Плесецк космодромидан 2000 йил 16 майда учирилган. Шу пайтга қадар мазкур ташувчининг 26 парвози амалга оширилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги