Москва шаҳрида истиқомат қилувчи аёл 60 ёшида илк бора фарзанд кўрди. Бу ҳақда, «Москва» янгиликлар агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Воқеа 24 май куни содир бўлди. Аёлнинг кўзи ҳомиладорликнинг 34-ҳафтасида ёриди. У ўғил фарзандли бўлди.
Боланинг вазни 2,32 килограммни ташкил этди. Туғилганидан сўнг бир неча соат давомида гўдак диффузион кислородда бўлди, аммо биринчи суткадаёқ онаси билан бир палатага кўчирилди.
Она боласини кўкрагидан озиқлантирмоқда.
Изоҳ (0)