2015 йил охирида Испания ҳукумати раиси вазифасини бажарувчи Мариано Рахойга ҳужум қилган ўсмир икки йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда, El Mundo нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа ўтган йилнинг 16 декабрида содир бўлди. Бош вазир в.б. сайлов кампанияси доирасида Галисия мухтор вилоятидаги Понтеведра шаҳрига Халқ партиясининг бошқа аъзолари билан биргаликда ташриф буюрганди. У фуқаролар билан суҳбатлашаётган пайтда ҳукумат раҳбари билан суратга тушиш баҳонасида унга яқинлашган йигит Рахойнинг юзига мушт туширди. 17 ёшли ҳуқуқбузар дарҳол қўлга олинди.
Жавобгарнинг адвокати Хорхе Кубэла Рахой олдида шахсан узр суради. Бош вазир в.б., ўз навбатида, ўсмирга қарши айблов илгари сурмади.
Изоҳ (0)