Теннессида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Blue Angel F/A-18 самолёти ҳалокатга учради. Оқибатда учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Самолёт штат пойтахти Нэшвиллдан жануби-шарқда жойлашган Смирна шаҳри яқинида қулади. Ерда ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳарбий-денгиз кучлари вакилининг агентликка маълум қилишича, ҳалокатга учраган самолёт бошқа олтита F/A-18 қирувчи самолётлари гуруҳида дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган авиашоуда иштирок этиши керак эди.
Маҳаллий ўт ўчириш департаменти раҳбари Рик МакКормикнинг Fox News телеканалига маълум қилишича, самолёт ҳавога кўтарилиши биланоқ ерга қулаган.
Шунингдек, 2 июнь куни Колодаро штатида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Академиясининг битирув тадбирида Thunderbird учувчилик гуруҳининг ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Самолёт учувчиси катапульта воситасида ирғиб чиқишга улгурди.
Изоҳ (0)