Россиянинг Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бўйича бош бошқармасида 31 май, сешанба куни Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунига бағишланган гольф бўйича 21-анъанавий халқаро хайрия турнири бўлиб ўтди, деб ёзади «Интерфакс».
Жорий йилда дипломатик корпус номидан Австралия, Вьетнам, Малайзия, Кот-Д-Ивуар, Лаос элчихоналари дипломатлари қатнашди.
Мусобақаларда Покистоннинг янги элчиси ҳамда Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафканов иштирок этди. Айнан у дипломатлар орасида энг яхши гольф ўйинчиси деб тан олинди.
Изоҳ (0)