Ироқ армияси ва шиаларнинг ҳарбийлашган отрядлари ИШИД гуруҳи жангариларига қарши зарба бериб, Ал-Фаллужа шаҳри марказига қараб ҳаракатланишда давом этмоқда, деб ёзади «Интерфакс».
Ироқ кучлари ИШИДнинг тўрт соатлик қарши ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди. Жангарилар туннель ва снайперлардан фойдаланди, шунингдек, қўшинларга мина жойланган олтита автомобиль ёрдамида ҳужум қилди.
Ҳарбийлар қарши ҳужум натижасида талафот кўрди, аммо ҳалок бўлганлар сони ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаяпти.
Аввалроқ Ал-Фаллужа шаҳрини ИШИД гуруҳидан озод этишда иштирок этаётган Ироқ хавфсизлик кучлари жангарилар ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлгани, улардан 75 нафари йўқ қилингани хабар берилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)