Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Барак Обама Хотира куни муносабати билан Вашингтонда жойлашган Арлингтон миллий қабристонидаги Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйди. Арлингтонда 300 минг америкалик ҳарбий хизматчи дафн этилган, деб эслатади «ТАСС».

Фото: ABCNews

Фото: ABCNews

Маросим давомида ҳарбий оркестр давлат мадҳиясини ижро этди. Сўнг давлат раҳбари бир ерда тўпланган фахрийлар, собиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари қаршисида чиқиш қилди.

«Бу ерда дафн этилган америкаликлар ва уларнинг оила аъзолари бизларнинг энг аслларимиздир. Бир вақтлар биз учун борини берганлар бугун эвазига бир нарса сўрамоқда — уларни эсдан чиқармаслигимизни», — деди Обама ўз чиқишида.

Президент урушлар қурбонларига бўлган ҳурматни тирик қолганларга давлат томонидан кўрсатилаётган эътибордан билиш мумкинлигини таъкидлади.

«Биз улар ўзлари муносиб бўлган нарсани олишларига кафолат беришимиз лозим, хоҳ соғлиқни сақлаш бўлсин, хоҳ муносиб иш ўринлари», — қўшимча қилди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди