Хонанда Ботир Қодиров баъзи аёл хонандаларнинг саҳнада ва ижтимоий тармоқларда очиқ-сочиқ кийимларда намоён бўлишига муносабат билдирди. Бу ҳақда «7х7» газетаси хабар бермоқда.
«Менимча, бу билимсизликдан келиб чиқади. Биз ўқиган пайтларда институтда этика-эстетика дарси бўларди, ҳозир ҳам бор. Шу дарсда санъаткор ўзини қандай тутиши кераклигидан тортиб, қанақа дастрўмол ишлатишигача ўргатиларди», — деди хонанда.
«Ҳар бир нарсада меъёр бўлиши керак. Хонандалар ўзбек менталитетидан келиб чиқиб кийиниши керак. Эркак санъаткорларнинг кетидан эргашаётган ёш йигитлар, аёл санъаткорларга эргашаётган ёш қизлар бор», — дея қўшимча қилди Ботир Қодиров.
Изоҳ (0)