Голливуд актрисаси Анжелина Жоли Лондон иқтисод мактабида «таклиф этилган ўқитувчи» лавозимига эга бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Актриса «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» магистрлик дастури доирасида маърузалар туркуми ўқиши учун таклиф этилди. Бундан ташқари, дастурда ҳуқуқ ҳимоячиси Жейн Коннорс (Amnesty International), Буюк Британия собиқ ташқи ишлар вазири Уильям Хаг, «Аёллар тинчлик ва озодлик учун» халқаро лигаси бош котиби Мэделин Рис ҳам иштирок этади.
Жоли ўқитувчиликка БМТ қочоқлар иши бўйича олий комиссари бошқармаси яхши ният элчиси сифатида таклиф этилган. Мактаб вакилларининг билдиришича, ўқитувчилар янги аёллар, тинчлик ва хавфсизлик муаммолари маркази фаолиятига жалб этилади. Бу ерда талабаларга «Гендер ва ҳарбийлашув» ёки «Гендер ҳамда инсон ҳуқуқлари» курслари ўтилиши мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)