Лос-Анжелесда суд актёр Жонни Деппнинг ўз рафиқаси Амбер Хёрдга 100 ярд (91,4 метр)дан яқин келишини тақиқлади, деб ёзади «РБК» TMZ’га таяниб.
Амбер оилавий уйда яшаш ҳуқуқини қўлга киритди. Деппнинг хотини, шунингдек, суддан эрига ҳар ойда унга 50 минг доллардан пул юбориш мажбуриятини юклашни сўради, аммо ушбу талаб рад этилди.
Амбер таъкидлашича, Депп унинг юзига iPhone смартфони билан урган. У телефонда дўсти билан суҳбатлашаётган вақтда Депп уйдаги нарсаларни синдирган. Актрисанинг сўзларига кўра, эри унинг телефонини тортиб олган, бироқ у дўстига «Полицияга қўнғироқ қил!» дейишга улгурган.
Полициячилар воқеа жойига етиб келганида, Депп уйни тарк этиб бўлган. Амбернинг айтишича, унда Жонни уни дўппослагани акс этган видео бор.
Актриса Деппнинг онаси ўлимидан уч кун ўтиб, ажрашиш учун ариза берди, бир ҳафтадан сўнг эса маиший зўравонликдан шикоят қилди.
Эслатиб ўтамиз, Голливуд актёри Жонни Депп актриса Эмбер Хёрд билан 2015 йил 3 февралда расман никоҳдан ўтган эди.
Изоҳ (0)