Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аргентина собиқ диктатори Рейнальдо Биньоне 1970—1980 йилларда Жанубий Америкада мухолифатчиларга ҳужумларни мувофиқлаштирган «Кондор» операциясидаги иштироки учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади «РБК». Бундай қарорни Аргентина суди чиқарди.

Фото: «Nc4.info»

Фото: «Nc4.info»

Биньонедан ташқари, яна 14 киши турли муддатга — саккиз йилдан 25 йилгача қамалди. Яна икки кишини суд айбсиз деб топди.

«Кондор» операциясига Аргентина, Чили, Уругвай, Парагвай, Бразилия ва Боливия диктатуралари жалб қилинган эди. Ушбу мамлакатлар махсус хизматлари мухолифатчиларни таъқиб қилган ва ўлдирган. Операция Чили махфий полициясининг Сантьягодаги бош қароргоҳида жойлашган ахборот марказидан мувофиқлаштирилган.

Биньоне айни пайтда бошқа бир иш бўйича қамоқ муддатини ўтамоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди