Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нью-Йоркдаги Гудзон кўлига кичик самолёт қулаб тушди, дея хабар бермоқда «РБК» полиция расмий вакилига таяниб.

Фото: Нью-Йорк полицияси

Фото: Нью-Йорк полицияси

Самолёт Гудзон соҳилида жойлашган «Интрепид» Денгиз, ҳаво ва коинот музейи экспонати — Intrepid авианосеци яқинига тушган. Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келган.

Соҳилни қўриқлов хизмати самолёт бортида фақат бир киши бўлганлигини тахмин қилмоқда. Ҳаво кемаси учувчиси жиддий бўлмаган жароҳатлар билан касалхонага етказилган. Аммо баъзи манбаларга кўра, уни қидириш ишлари ҳали давом этмоқда.

Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси берган маълумотга кўра, қулаган самолёт Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли Republic P-47 Thunderbolt қирувчи-бомбардимончи самолётидир. Шундай самолётлардан учтаси Репаблик аэропортидан учиб чиққан, улардан иккитаси эсон-омон қайтиб, қўнган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди