Актриса Юлдуз Ражабова «Суғдиёна» газетасига берган интервьюсида бошидан ўтказган хасталик ҳақида айтиб ўтди.
«Санъат қурбонликни талаб қилади, деганлари рост экан. Учинчи курсда ўқиётганимда оғир хасталандим. Ҳар бир ролга чуқур ёндашганим, асабийлик, руҳиятимга таъсирими, хуллас, соғлигим ёмонлашди», — деди актриса.
«Мени соғлигимдаги муаммолар қандайдир миш-мишлар, бўҳтонларга боғлиқ бўлмаса-да, йиллар давомида йиғилиб борган асабийлик ва яна бошқа ҳолатлар бошимда хасталик келиб чиқишига сабаб бўлди. Уч йилдан бери даволанаман, ҳозир аҳволим жуда яхши», — дея қўшимча қилди Юлдуз Ражабова.
Изоҳ (0)