Исроил ТИВ қошидаги халқаро ҳамкорлик маркази (МАШАВ) раҳбари Гиль Хаскель 25—26 май кунлари Ўзбекистонда бўлди. Бу ҳақда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ташриф доирасида Хаскелнинг Ўзбекистон ТИВ, академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида учрашувлари бўлиб ўтди. МАШАВ раҳбари, шунингдек, марказнинг турли дастурлари битирувчилари, халқаро ва маҳаллий шериклар билан учрашди.
Маълумот учун, МАШАВ икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган 1992 йилдан бери Ўзбекистонда фаолият олиб боради. Ўтган йиллар давомида деярли барча вилоятларда ўнлаб турли курслар ўтказилди, юзлаб мутахассислар тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий хизмат, таълим ва бошқа соҳалар бўйича Исроилда малака ошириб қайтди. Қолаверса, бир қатор йирик узоқ муддатли лойиҳалар амалга оширилди.
Изоҳ (0)