Ўзбекистон баъзи ҳудудларида 28 май, шанба куни ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, шамолнинг тезлиги кучаяди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 28 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10…+15 даража, Фарғона водийси ҳамда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида +18…+20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси ҳаво ҳарорати +22…+25 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
28 май куни кундузи мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +20…+25 даража илиқ бўлади; Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +32 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +35 даражагача, Қорақалпоғистон ва Хоразмда +38 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарёда эса +39 даражагача кўтарилади.
Шанба куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қисқа муддат ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг тезлиги кучайиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, об-ҳаво маълумотларидан овозли кўринишда хабардор бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)