Америкаликларнинг 45 фоизи АҚШ Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбасини ташлаб тўғри қилди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда, YouGov компанияси ўтказган сўров натижаларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Респондентларнинг 25 фоизи бу қарорни хато деб топди, 30 фоиз одам аниқ тўхтамга кела олмади.
Бундан ташқари, америкаликларнинг 70 фоизи АҚШ ўз хатти-ҳаракатлари учун Япониядан узр сўраши керак эмас, деган фикрда собит, фақатгина 22 фоиз одам японияликлардан кечирим сўраш кераклигига амин. Респондентларнинг 8 фоизи бу борада аниқ жавоб айтмади.
Бир муддат илгари The Wall Street Journal сўровнома натижалари асосида америкаликларнинг 59 фоизи янги атом ҳужумларини маъқуллашини билдирган эди.
27 май, жума куни Обама Хиросимага сафар уюштирди. У мазкур шаҳарга ташриф буюрган биринчи АҚШ президенти бўлди. Шунингдек, у атом бомбасидан жабрланганлар — хибакусялар билан учрашди.
Изоҳ (0)