Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Доғистонда юз берган отишмада полициячиларга ўт очган жангари йўқ қилинди, деб ёзади «РИА Новости» республика ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Ҳодиса Сулейман-Стальский туманидаги Касумкент қишлоғи яқинида содир бўлди.

«Ҳарбийлар ҳужжатларни текшириш учун автомобилни тўхтатишга уринди, аммо унда ўтирган эркак ўт очди. Жавоб ўқи билан у йўқ қилинди», — деди манба.

Таъкидланишича, дастлабки маълумотларга кўра, йўқ қилинган жангари 24 май куни Доғистоннинг Хивский туманида полициячиларни ўққа тутган шахсдир.

Тезкор штабдагилар Сулейман-Стальский туманида аксилтеррорчилик операцияси режими амал қилаётганини билдирди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)