Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Twitter микроблоглар сервиси яқин орада хабарларга нисбатан 140 белгидан иборат амалдаги чекловда медиа-иловаларни ва аккаунтлар номларини ҳисобга олишдан тўхтайди, деб ёзади «ТАСС» сервис матбуот хизматига таяниб.

Фото: AP

Фото: AP

Хусусан, фото-, видео-, GIF-файллар, сўровлар ва твитлардан иқтибосларга нисбатан чеклов амал қилмайди. Бундан ташқари, бошқа фойдаланувчининг твитига «@» белгиси билан жавоб ёзганда аккаунтлар номлари ҳам белги сифатида ҳисобга олинмайди. Шу тариқа, бир йўла бир нечта фойдаланувчига мурожаат қилганда матнда жой тежашга бошқа ҳожат қолмайди.

Шунингдек, Twitter интерфейсида ҳам бир қатор ўзгаришлар содир бўлади. Чунончи, ижтимоий тармоқда фойдаланувчининг ўз твитларидан иқтибос келтириш учун тугма пайдо бўлади, унинг ёрдамида хабарни яна бир марта бўлишиш ва унга янги изоҳ қўшиш мумкин.

Яна бир ўзгариш шундаки, «@» белгиси энди твит бошида ишлатилмайди, чунки аккаунт номи билан бошланадиган барча янги хабарлар ушбу фойдаланувчининг ҳамма обуначиларига кўринади.

Аввалроқ Twitter 140 та белги билан чегараланган матнда линклар ва илова қилинган суратларни ҳам ҳисобга олишни бас қилишни режалаштираётгани хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Twitter фойдаланувчиларга ҳозирги 140 белги ўрнига 10 минггача белгидан иборат ҳажмдаги постларни жойлаштириш имкониятини беришни режалаштираётгани айтилган эди. Аммо кейинроқ компания ижрочи директори Жек Дорси чеклов кучда қолишини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади